• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
7 октября 2020

Россиядан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцина ҳарид қилинади

Ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари учун 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцина етказиб берилади.

1539
0
Sputnik / Николай Хижняк

“Дори-дармон” АЖ Россиянинг гриппга қарши вакцина ишлаб чиқарувчилари билан 1 миллион дозадан ортиқ гриппга қарши вакцинани ҳарид қилиш бўйича шартнома тузди.

Ҳозирда “Совигрипп” вакцинасининг 250 минг дозаси ҳудудларга етказиб берилган. 

Бундан ташқари 15 октябрга қадар 40 минг доза, 30 октябрга қадар 250 минг доза, ноябрь ойида эса 500 минг доза “Флю-М” вакцинасини етказиб бериш мўлжалланган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 августдаги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорида мамлакатдаги барча мактабгача таълим,  бошланғич, умумий ўрта таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари марказлашган тартибда гриппга қарши эмланиши кўзда тутилган эди.

1539
0