• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 10 октября 2020

Тоғли Қорабоғда ўт очиш бугундан тўхтатилади

Россия, Aрманистон ва Озарбайжон қўшма ҳужжат тўғрисида келишиб олди.

1304
0
Арманистон Мудофаа вазирлиги

Озарбойжон ва Арманистон 10 октябрь куни соат 12:00дан бошлаб Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олди.

Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича,  Москвада Озарбойжон ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари Жайхун Байрамов ва Зограб Мнацаканян ўртасидаги музокаралар якунлари бўйича оташкесим тўғрисида битим имзоланди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров воситачилигида уларнинг учрашуви ёпиқ шаклда бўлиб ўтди ва учрашувнинг 11-соатида, шанба тонггида якунланди. 

"Томонлар қуйидаги қадамлар тўғрисида келишиб олди:

1) Ҳарбий асирларни ва ушлаб турилган бошқа шахсларни ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмаштириш ва Халқаро қизил хоч мезонларига мувофиқ гуманитар мақсадларда 2020 йил 10 октябрь соат 12:00дан бошлаб ўт очишни тўхтатиш эълон қилинади;

2) Оташкесим тартибининг ўзига хос параметрлари қўшимча равишда келишилади;

3) Озарбойжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ЕХҲТ Минск гуруҳи ҳамраислари воситачилигида, келишувнинг асосий тамойиллари асосида, иложи борича тезроқ тинч йўл билан келишувга эришиш мақсадида музокараларни бошлайди;

4) Томонлар музокара жараёни шаклининг ўзгармаслигини тасдиқлайдилар", - дейилади Сергей Лавров томонидан уч томонлама маслаҳатлашувлар натижалари бўйича ўқиб эшиттирилган баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги уруш 27 сентябрда бошланганди. Озарбойжон ва Арманистон қўшинлари ўртасида жанглар фронтнинг бир нечта қисмида олиб борилмоқда. Дронлар, артиллерия, оғир техника ва ракета тизимларидан фойдаланилди. Фронтнинг иккала томонидан ҳам тинч аҳоли ўққа тутилди, ўнлаб одамлар ҳалок бўлгани айтилганди.

1304
0