Бугун, 13 октябр куни ижтимоий тармоқларда А-373 автомобиль йўлининг Сардобадан ўтган қисми ёпилганлиги, Тошкентдан Самарқандга борувчилар "Сардоба" сув омбори тошқинидан кейин юришга мажбур бўлган Гулистон орқали ўтган Даштобод – Зарбдор – Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланаётганлиги тўғрисида транспорт воситалари тирбандликлар келиб чиқаётганлиги тўғрисида билдирилган.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ маълум қилишича, "Сардоба" сув омбори фалокатидан сўнг Мирзаобод – Оқолтин туманлари ҳудудидан ўтган А-373 автомобил йўлининг 10-25 км.да йўллар ўпирилиши, кўприклар яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Шу вақтга қадар йўллар ва кўприклар тўлиқ таъмирланиб фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.
Ҳозирги вақтда ушбу кўприклар охирги таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги ва фойдаланишга топширилиш арафасида бўлганлиги сабабли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча юқоридаги каби "Даштобод – Зарбдор – Жиззах" йўналиши бўйича йўналтирилмоқда.
Ушбу А-373 автомобил йўли 13 октябр куни соат 20:00да очилиши режалаштирилган.