• 12 073 сум
    -72.23
  • 14 134 сум
    -134.36
  • 164 сум
    0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 073 сум
    -72.23
  • 14 134 сум
    -134.36
  • 164 сум
    0.14
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 мая 2025

Ўзбекистонда онлайн платформаларда фойдаланувчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

Ўзбекистонда тайёрланган янги қонун лойиҳаси онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни мақсад қилган. Ҳужжатда сохта янгиликлар, ҳақоратли материаллар ва ноқонуний контентга қарши чоралар, веб-сайт ва платформа эгалари учун аниқ мажбуриятлар, шунингдек, уларни бузганлик учун жавобгарлик механизмлари назарда тутилган.

812
0
АОКА

“Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Қонун лойиҳаси рақамли платформалар ва веб-сайтларга бир қатор мажбуриятлар юклайди. Аввало, онлайн платформалар сохта хабарлар, гиёҳванд моддалар рекламаси ёки ҳақоратли материаллар каби ноқонуний контентни тезкорлик билан олиб ташлашлари шарт. Масалан, агар фойдаланувчи ижтимоий тармоқда шундай постни кўриб, бу ҳақда хабар берса, платформа уни дарҳол ўчириши лозим бўлади.

Қонун лойиҳаси веб-сайтлар учун ҳам мажбуриятлар белгилайди. Биринчидан, улар ўз фаолиятларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ олиб боришлари керак. Иккинчидан, веб-сайтлар шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт. Бу аноним хабарлар ва инсоннинг қадр-қимматини камситувчи материаллар тарқалишига қарши курашишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, веб-сайтлар ноқонуний контент жойлаштирилиши ва тарқатилишининг олдини олишлари лозим. Бундай контент аниқланган тақдирда, сайт маъмурияти уни зудлик билан ўчириши шарт.

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси онлайн платформалар ва веб-сайтлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун бир қатор маъмурий ва жиноий жазо чораларини назарда тутади:

Биринчидан, онлайн платформалар ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Иккинчидан, ваколатли органнинг кўрсатмаси, тақдимномаси ёки суд қарори асосида ноқонуний контентни олиб ташлаш, агар ушбу контентда жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик белгилари мавжуд бўлса, уни жойлаштирган ва (ёки) тарқатган шахсни тегишли жавобгарликдан озод этмайди. Ноқонуний контентни жойлаштирган ва (ёки) тарқатган шахс жавобгарликка тортилганда, тегишли суд қарори билан ушбу шахсга ноқонуний контентни олиб ташлаш мажбурияти юклатилади.

Учинчидан, онлайн-платформа фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу қонун лойиҳасида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилмаган тақдирда, ваколатли орган онлайн-платформа эгасига ва (ёки) унинг вакилига онлайн-платформа ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини бартараф этиш ҳақида тақдимнома юборади. Бу тақдимнома ўттиз календарь кун ичида кўриб чиқилиши шарт.

Тўртинчидан, онлайн-платформа мулкдори ва (ёки) унинг вакили мазкур тақдимномани қаноатлантирмаган тақдирда, ваколатли орган судга даъво аризаси билан мурожаат қилишга ҳақли. Бу ариза Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу қонун лойиҳасида белгиланган талабларга мувофиқ онлайн-платформа фаолиятини амалга оширишни таъминлаш масаласига тааллуқли бўлади.

Бешинчидан, ваколатли органнинг даъво аризасини кўриб чиқишда суд онлайн-платформа эгасига ва (ёки) унинг вакилига юборилган тақдимноманинг қонунийлиги ва асослилигини, албатта, кўриб чиқиши шарт.

812
0

Комментарии