• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 2 мая 2025

Дам олиш кунлари қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кутилмоқда

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1073
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийсида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатил ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +29...+32 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +33...+35 даражагача бўлади.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +33...+35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +37...+39 даражагача исийди. Бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 2-4 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат +29...+31 даража, шанба ва якшанба кунлари +32...+35 даража бўлади.

1073
0