• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 2 мая 2025

Сурхондарёда бир гуруҳ аёллар ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, куч ишлатишди — видео

Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибида ушланган.

1302
0
Видеодан кадр

Куни кеча Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида бир гуруҳ фуқаролар ЙПХ ходимига қаршилик қилиб, жанжал кўтаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов изоҳ берди.

Аниқланишича, Lacetti автомашина ҳайдовчиси қарама-қарши бўлакда ҳаракатлангани учун ЙПХ ходими автомашинани тўхтатиб, ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилган. Бироқ, ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан қариндош уруғлари билан бирга ходимга қаршилик кўрсатган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1302
0