• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 апреля 2025

Тошкентда Tracker ҳайдовчиси чорраҳани тартибга солаётган инспекторни уриб юборди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1092
0

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 23 апрель куни соат 08:30 атрофида Дўрмон йўли ва Мирзо Улуғбек кўчалари кесишмасидаги чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини Tracker уриб кетган.

Шифохонага олиб борилган инспекторга ўнг ва чап қўл кўплаб шилинмалари, чап чаноқ суягининг бир неча жойдан синиши, чап тизза соҳаси ва оёқ юмшоқ тўқималарининг лат ейиши ташхиси қўйилган.

«Тирбандликнинг олдини олиш мақсадида чорраҳага чиқиб, унинг марказида ўзимга қулай жойни танладим. Учинчи қатордан келдими ёки тўртинчи қатордан, билмайман, Tracker келиб урди. Ўша ердаги ҳамкасбларим, Миллий гвардия, ҳаммаси келиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатди», — дейди инспектор.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


1092
0