• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 апреля 2025

Россияда ўзбекистонлик оила ўлим билан боғлиқ бўлган ЙТҲга учради, 11 ёшли бола омон қолди

Болалар омбудсмани болани Ўзбекистонга қайтариш жараёни ҳақида маълумот берди.

1040
0
kp.ru

Жорий йилнинг 14 апрель куни Россия Федерациясининг Астрахан вилоятида иккита енгил автомобил тўқнашуви оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, уларнинг 11 ёшли ўғли шифохонага ётқизилди.

Бола енгил тан жароҳати олган. Тиббий ёрдам кўрсатилиб, саломатлиги тиклангач, уни Ўзбекистонга қайтариш ва яқин қариндошлари қарамоғига топшириш жараёни бошланган.

Бироқ, боланинг вақтинчалик васийлигини расмийлаштирган қариндошлари болани Россиядан олиб чиқиш учун ҳужжатлар етишмаслиги муаммосига дуч келишди.

Ушбу жараёнда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, икки давлат Бош консулхонаси ва Болалар омбудсманларининг иштироки билан зарур ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бола соғ-саломат Ўзбекистонга қайтарилди. Бола онасининг холаси қарамоғига ўтказилган.

1040
0