• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 23 апреля 2025

Туркияда кетма-кет 3 та кучли зилзила содир бўлди

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бошконсулхонаси Истанбулдаги ўзбекистонликларга мурожаат йўллади.

1292
0

Туркиянинг Истанбул шаҳрида кетма-кет учта кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Trend нашри турк оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, Истанбулнинг Силиври туманида қайд этилган биринчи зилзила кучи 3,9 баллни ташкил этган. Кўп ўтмай яна иккита - 4,4 ва 6,2 балли зилзила содир бўлди.

Зилзила ваҳимаси туфайли шаҳарнинг мобил алоқа тизимида жиддий узилишлар кузатилмоқда. Вайронагарчилик ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

"Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси барча ватандошларимизни осойишта бўлишга, расмий манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларни кузатиб боришга ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақиради," - дейилади хабарда.

1292
0