• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 21 апреля 2025

Ушбу ҳафтада ҳарорат +33 даражагача кўтарилади

Синоптиклар янги иш ҳафтасида кузатиладиган об-ҳавони эълон қилди.

741
0
UzNews.uz

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Маълум қилинишич, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

23 апрель – чоршанба куни фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғиши мумкин. 

24-25 апрель кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди.

Дам олиш кунлари кузатилган салқин ҳаводан сўнг, ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда.

Бугун, кундузи республика бўйича ҳарорат +20...+25 даража, иш ҳафтасининг охирига келиб +25...+30 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +31...+33 даражагача бўлади.

Шамол бироздан ўртача тезликгача эсади, 24-25 апрелда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.

21-22 апрель кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида  сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда бугун кечга томон ва эртага куннинг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +21...+24 даража бўлади.

23-25 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +25...+28 даражагача кўтарилади.

Ҳарорат асосан кечалари +12...+15 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

741
0