• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 21 апреля 2025

Тошкентда фуқароларни $40 000 ва $18 000 АҚШга юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Улар Мексика давлати орқали чегарадан ўтказиб қўйишни ваъда қилган.

849
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбирда чет эл фуқароси Н.С. фуқаролар З.Э. ва И.С.нинг ишончига кириб, уларни 40 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали АҚШга чегарадан ўтказиб қўйишини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, фуқаролар Ж.Т. ва Р.Т. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 18 000 АҚШ доллари эвазига айланма йўллар орқали АҚШга юборишини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


849
0