• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 апреля 2025

Ўзбекистонга божсиз олиб кириладиган тамаки, алкагол ва биологик моддалар миқдори тасдиқланди

Ҳукумат янги қарор билан шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган тамаки, алкагол, атир, таблетка ва капсула кабиларнинг миқдорини янгилади.

1379
0
Иллюстрация

Ҳукумат қарори билан жисмоний шахслар томонидан республикага божсиз олиб кириладиган айрим товарларнинг чекланган қуйидаги миқдорий нормалари тасдиқланди

Алкоголь маҳсулоти, шу жумладан, пиво – 2 литр;
Сигарет – 200 дона;
Сигара – 5 дона;
Тамаки – 100 гр;
Атир ва ифор тарқатувчи сувлар – 3 дона (300 мл.дан ошмаган миқдорда);

Биологик фаол қўшимчалар:

суюқ ҳолатида ва сироп шаклида –10 дона флаконда;
кукун ҳолатида – 0,5 кг;
таблетка –100 дона;
капсула –100 дона ёки 4 дона ПЭТ идишларда;
қуритилган ҳолатда (ўсимлик гули, тана қисми ва илдизи) – 0,5 кг.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари божсиз олиб кириш нормаларидан ортиқ нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётганда товарларга ягона божхона тўлови икки баробар миқдорда белгиланади. Мазкур норма 2025 йил 1 майдан кучга киради.

1379
0