• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 18 апреля 2025

АҚШда мактаб автобуси ЙТҲга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди 21 киши жароҳатланди

ЙТҲга экскурсиядан қайтаётган мактаб автобусининг шинаси ёрилиб кетиши сабаб бўлган.

718
0
ABC

АҚШнинг Жанубий Каролина штатида мактаб автобуси ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Fox News телеканали қутқарув хизматларига таяниб хабар берди.

"Пайшанба куни Шимолий Каролина штатининг Шарлотта шаҳри чеккасида экскурсиядан қайтаётган мактаб автобусининг шинаси ёрилиб, Жанубий Каролинадаги шосседа ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳат олди," - дейилади нашрда.

Аниқланишича, 17 нафар жабрланувчи шифохонага тез ёрдам каретаси ёки вертолётда етказилган. Улардан 5 нафари оғир аҳволда.

718
0