Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Tesla автомобили ёнаётгани акс этган видео тарқалганди. Тошкент шаҳар ФВБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 17 апрель куни соат 23:51 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч мавзесида электромобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 23:56 да етиб бориб, ёнғин соат 23:59 да ўчирилди. Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.