Қонун билан акциядорларнинг дивиденд тўланишига оид ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, акциядорлик жамиятлари ходимларига акцияларни имтиёзли шартларда сотиб олиш ҳуқуқи берилиши назарда тутилмоқда.
Қонун билан фонд биржаларининг фаолиятини тартибга солиш вазифаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига юклатилмоқда.
Қабул қилинган ўзгартириш ва қўшимчалар капитал ва суғурта бозорларини, электрон тижорат соҳасини тартибга солиш, шунингдек, ушбу йўналишларда фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.