Жорий йилнинг 16 апрель санаси "Тошкент Халқаро Аэропорти"нинг учиб кетиш залида Истанбулга парвозга отланган фуқарода 1 кг дан зиёд заргарлик буюмлари борлиги аниқланди. Бу ҳақда "Тошкент-Аэро" ихтисослашган божхона комплекси Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, "Тошкент Халқаро Аэропорти"нинг Авиация хавфсизлиги хизмати ва чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳамкорликда аниқланган мазкур заргарлик буюмларининг тахминий қиймати 819 млн сўмдан ошмоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.