Бугун, 17 апрель куни футбол бўйича Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги Осиё кубоги ярим финал учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада муносиб иштирок этаётган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси финал йўлланмаси учун КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ушбу учрашув Саудия Арабистонининг Тоиф шаҳридаги "Қирол Фаҳд" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:15 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Исломбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 7 апрель куни Хитойни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмаси билан бирга 2026 йилда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақасига ҳам йўлланмани қўлга киритган эди.