• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 апреля 2025

Бухорода 3-синф ўқувчи қиз мактабдаги қудуққа тушиб кетиб, вафот этди

Қизни қутқармоқчи бўлган мактаб қоровули эса аҳволи оғирлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

998
0
UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га хабар қилишича, жорий йилнинг 15 апрель куни соат тахминан 14:00 лар атрофида Олот туман “Наврўз” МФЙ Шодлик кўчасида яшаган тумандаги 28-мактабнинг 3-“б” синф ўқувчиси Л.Ж. мактабга қўшни хонадон ҳовлисида жойлашган эски қудуққа эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган. Оқибатда, қизалоқ вафот этган.

Қайд этилишича, қиз тушиб кетган вақтида қутқаришга уринган мактаб қоровули вазифасида ишловчи Р.Ф. ҳам мазкур қудуққа тушиб кетиши натижасида аҳволи оғирлашиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Воқеа жойига туман прокурори Ф.Очилов, туман прокуратураси терговчиси Ж.Хайдаров, туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари Б.Бобоев ва бошқа тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиққан.

Ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилиб, қудуқ ичида жойлашган қора рангли ботқоқ суюқлигидан намуна олинган. Туман тиббиёт бирлашмасида қизнинг танаси ташқи кўздан кечирилиб, суд-тиббий экспертизаси ўтказилган.

998
0