• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Мир 16 апреля 2025

Тесланинг янги моделларни ишлаб чиқариш режаси тарифлар туфайли тўхтатилди

Бу ҳолат АҚШ президенти Дональд Трамп савдо уруши фонида Хитой товарларига тарифларни оширганидан кейин содир бўлди.

686
0
Getty Images

Тесла компанияси АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан Хитойдан келтирилган бутловчи қисмларга қўйилган тарифлар туфайли Cybercab ва Semi электр юк машиналарини ишлаб чиқариш режасини музлатиб қўйди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги манбага таяниб хабар берди.

"Тесланинг Қўшма Штатлардаги Cybercab ва Semi электр юк машиналари учун Хитойдан бутловчи қисмларни етказиб бериш режалари АҚШ президенти Дональд Трамп савдо уруши фонида Хитой товарларига тарифларни оширганидан кейин тўхтатилди," - дейилади нашрда.

Таъкидланганидек, бундай чеклов чораси Тесланинг узоқ кутилган моделларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режаларини барбод қилиши мумкин.

Агентлик маълумотларига кўра, компания октябрь ойида иккита моделни синовдан ўтказиш ва 2026 йилда оммавий ишлаб чиқаришни бошлаш учун компонентларни етказиб беришни яқин ойларда бошлашни режалаштирган.

Маълумот ўрнида, Дональд Трамп Хитой маҳсулотларига 34 фоизлик тариф жорий қилганида, Тесла қўшимча харажатларни ўз зиммасига олишга тайёр эди. Аммо бу қийматдан ошиб кетгач, Тесла ўз режаларини тўхтатди.

686
0