• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 15 апреля 2025

Наманганда 16 ёшли қиз машина ҳайдаб, она ва синглисининг ўлимига сабаб бўлди

“Права”сиз машина ҳайдаган вояга етмаган қиз руль бошқарувини йўқотиб, каналга тушиб кетган.

1315
0

Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро ўзининг бошқарувидаги Spark русумли автомашинасини ҳали вояга етмаган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 16 ёшли қизига ишониб топширган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар қилди.

Аниқланишича, ҳайдовчининг ўрнига қизи, олд ўриндиққа ўзи ўтирган. Орқа ўриндиқда эса қизнинг онаси ва 10 ёшли синглиси бўлган.

Вояга етмаган қиз автомашинани бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг хавфли бурилиш қисмида ўнг томонга бурилаётган вақтида тажрибасизлиги сабаб руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Андижон каналига тушиб кетган.

Ҳодиса сабаб орқа ўриндиқда бўлган она ва кичик қизалоғи нафас йўлига сув тиқилиши ташхиси билан вафот этган.

Машина бошқарган вояга етмаган қиз ва унинг дадаси тан тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.


1315
0