• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 15 апреля 2025

Андижонда қарийб $6 млрдлик лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган

Вилоятнинг экспорт салоҳияти 1,5 миллиард долларга ошиб, иқтисодиётнинг ўсиш суръати 5,5 фоизга етиши кутилмоқда.

719
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев вилоятда 2025-йилга мўлжалланган асосий мақсадлар тақдимоти билан танишди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Хусусан, вилоятда умумий қиймати 5,7 миллиард доллар бўлган 166 та янги инвеститсия лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бу орқали 31 мингта иш ўрни яратилади.

Бу орқали 31 мингта иш ўрни очилади. 31 турдаги янги маҳсулот олиш йўлга қўйилиб, 1,5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилади. Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун 65 мегаватт янги қувватлар барпо этилади. Йил якунига қадар вилоятда 305 минг аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.

Тақдимотда иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоизга етиши кутилмоқда.

Президент мутасаддиларга лойиҳаларни ўз вақтида бажариб, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, ишсизларни касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.

719
0