Аввалроқ, Истанбулда Ўзбекистон фуқароси турмуш ўртоғини ўлдиргани ва аёл ҳозирда ҳибсда эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси фуқаронинг яқин қариндоши — хусусан, холаси берган маълумотларига таянган ҳолда қўшимча маълумотларни хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган Туркия фуқароси спиртли ичимлик истеъмол қилган. Қолаверса, у ўзбекистонлик турмуш ўртоғига нисбатан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий босим ўтказиб келган.
Воқеа содир бўлган вақтда хонада бошқа шахслар ҳам бўлган. Дастлабки терговга кўра, марҳум аёлни бўғаётган пайтда орқа томондан пичоқ билан жароҳатланган. Бу эса уни бошқа шахс томонидан пичоқланган бўлиши эҳтимолини истисно этмайди.
“Ҳозирда ватандошимизга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда ва унга адвокат бириктирилган”,- дейилади хабарда.