• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 апреля 2025

Президент вилоят ривожи билан танишиш мақсадида Андижонга келди

Ташрифнинг биринчи манзили Андижон халқаро аэропорти бўлди, уни модернизация қилиш биринчи босқичда якунланди.

943
0
president.uz

Бугун, 15 апрель куни вилоятга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёевга Андижон халқаро аэропорти модернизацияси бўйича ахборот берилди.

Бугунги кунда реконструкция ишларининг биринчи босқичи якунланди. Узунлиги 3 минг 300 метр, эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, ҳаво кемаларини бошқариш йўлаги ва тўхташ жойлари барпо этилди. Дренаж тизими янгиланиб, ерости сувлари чиқариб ташланди. Иккинчи йўлакни қуриш, шунингдек, IKAO стандартларига мувофиқ замонавий CАТ-II тоифасидаги радар, метеорология ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Натижада Boeing, Airbus русумидаги йирик самолётларни ҳам, ноқулай об-ҳаво шароити ва тунги вақтларда ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Бу кунлик парвозлар сонини 10 баробаргача ошириш имконини беради.

Иккинчи босқичда йўловчи терминалини янгидан қуриш кўзда тутилган. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига аввалги 300 тадан 1000 тага, парвозлар сони йилига 584 тадан 3 минг 700 тага ортади. Бу Андижон шаҳри ва Фарғона водийсига қатновлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади.

Фаолиятини қайта бошлаган мазкур аэропортда ҳозирда Тошкент – Андижон – Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.

Президент аэропорт бошқарувини самарали ташкил этиш, хизматларни арзонлаштириш, ички ва халқаро рейсларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

943
0