• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 апреля 2025

Президент Тошкент ва Чирчиқ дарёси бўйида янги сайёҳлик лойиҳалари тақдимоти билан танишди

Давлат раҳбарига Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ дарвозаси” мажмуаси, Чирчиқ дарёси бўйида кичик гидроэлектр станцияси, шунингдек, пойтахтнинг Яшнобод туманида океанариум ва турар-жой ва тадбиркорлик мажмуасини қуриш режаси тақдим этилди.

809
0
president.uz

Шу йил 9 апрелда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари юртимизнинг бой тарихи ва маданияти, ажойиб табиатидан фойдаланиб, сайёҳларни ҳозиргидан 2-3 карра кўпайтириш мумкинлигини таъкидлаган эди.

Шундай хушманзара жойлардан бири – Бўстонлиқдаги “Чорвоқ дарвозаси” мажмуаси. Президент ўтгани йили декабрда унинг қурилишини бориб кўрган эди, яқинда лойиҳанинг биринчи босқичи очилди. Мажмуада 16 та кўп қаватли уй, 3 та меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кафе ва ресторанлар, банк офиси, автотураргоҳ бўлади. Бинолар тепасига қуёш панеллари ўрнатилади.

Тақдимотда мажмуанинг кейинги босқичларини қуриш, сайёҳлар учун жозибадорлигини ошириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди. Уни арзон ва экологик тоза энергия билан таъминлаш учун Чирчиқ дарёсида кичик гидро электр станция барпо этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Яна бир лойиҳа Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида океанариум қуришга қаратилган. Чирчиқ дарёси бўйида 20 гектарда мўлжалланган ушбу океанариум сайёҳларни жалб этадиган яна бир маскан бўлади. Ёнида савдо-меҳмонхона мажмуаси ҳам қурилиб, уларда жами 1 минг 600 та иш ўрни очилади.

Шунингдек, Яккасарой туманида турар-жой ва ишбилармонлик маскани барпо этиш мўлжалланган. Унда кўп қаватли уйлар, боғча ва мактаблар, спорт ва соғломлаштириш масканлари, меҳмонхона ва савдо офислари бўлиши кўзда тутилган.

Президент лойиҳаларнинг ҳуқуқий, молиявий жиҳатлари ҳамда инфратузилма масалаларини ҳар томонлама ўйлаб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади. Мутасаддиларга сифат ва муддатни аниқ белгилаб, бажарилишини назорат қилиш топширилди.

809
0