Тошкент шаҳар ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 13 апрель куни соат 22:00 ларда Бектемир тумани Хонобод кўчасида 1998 йилда туғилган Д.А. HOWO русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 1969 йилда туғилган пиёда Г.Д.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида, пиёда олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.