Ўзбекистоннинг Словакиядаги биринчи фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов мамлакат президенти Питер Пеллегринига ишонч ёрлиқларини топширди, деб ёзди "Дунё" АА.
Братиславадаги Грассалковичлар саройида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Словакия ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар кейинги йилларда икки томонлама муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлаб, жорий йилда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда муҳим қўшма тадбирлар режалаштирилганини мамнуният билан қайд этдилар.
Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Ибрагимов Ўзбекистоннинг Австрия, Албания ва Словакиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида аккредитациядан ўтган. 2023 йилда октябрь ойида Бахтиёр Ибрагимов ЕХҲТ, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти, ХАЭА каби халқаро ташкилотлардаги мамлакатимизнинг расмий вакили сифатида ҳам аккредитация қилинган.