• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 5 марта 2025

Фарғонада фуқарони пичоқлаган 18 ёшли йигит 11 йилга қамалди

Судланувчи кўчанинг ўртасида жабрланувчининг ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.

1295
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, 2006 йилда туғилган фуқаро С.Т. 2000 йилда туғилган фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказганлиги ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақида хабар қилган эдик.  

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган. 

Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Марғилон шаҳар судида кўриб чиқилди. 

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 25-модда орқали 97-модда 2-қисми "д" банди билан айбли деб топилиб, 57-моддасини қўллаб, 11 йил муддатга, қолган 2 нафар судланувчига эса 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

1295
0