Самарқанд вилояти Нуробод тумани тоғли ҳудудда жойлашган шошилинг тиббий тез ёрдам пункти ҳожатхонасида аёл чақалоқни дунёга келтиргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат Hudud информацион дастурида маълум қилинди.
Чақалоқ жорий йилнинг 1 март куни соат 12:00 атрофида Самарқанд вилояти Нуробод тумани марказий шифохонасига олиб келинган. Айни пайтда чақалоқнинг ҳолати қониқарли даражада ва шифокорларнинг доимий назоратида махсус интенсив хонада парваришланяпти.
"Чақалоқ ҳожатхонага тушиб кетганлиги ҳолати бўйича воқеа жойига етиб бордик. Ҳожатхонадан чақалоқнинг овози эшитилганидан кейин шеригимнинг жуссаси кичик бўлгани учун формасини ечиб, қийинчилик билан чақалоқни у ердан олиб чиқишга муваффақ бўлдик," - деди ИИО ходими.
Хабарда айтилишича, чақалоқнинг онаси бешинчи фарзандига ҳомиладор бўлганидан ўзи хабари йўқлигини шифокорларга айтган. Соғлигидан шикоят қилиб шифохонага келган аёл фарзанди туғилганида ҳомиладор бўлганини билган.
Чақалоққа уни қутқариб қолган ИИО ходимининг исмини қўйишгани айтилди.