"Ҳудудгазтаминот" АЖ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 26 февраль куни тунда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги юқори босимли газ қувурига юк машинасининг урилиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
Оқибатда, "Боғбон" МФЙдаги 300 та ерли хонадон, "Арғин " МФЙдаги 400 та ерли хонадон ва 15 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
"Айни вақтда туман газ таъминоти бўлимининг авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Авария-тиклаш ишлари якунлангандан сўнг истеъмолчиларни огоҳлантирган ҳолда газ таъминоти қайта тикланади", - дейилади хабарда.