• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 февраля 2025

Жиззахдаги Open Budget пулига қурилган 1,1 млрдлик стадион қулаб тушди

Бунга кучли табиий офат – шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлган.

829
0

Жиззах вилояти Бахмал тумани "Мустақиллик" маҳалласида жойлашган 48-мактаб ҳудудида қурилган сунъий қопламали стадион том қисми қулаб тушди. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.  

Маълум қилинишича, ушбу объект Жиззах вилояти  "Ягона буюртмачи хизмати" ДУК буюртмачилигида ҳамда "Сувиншоот қурилиш лойиҳа" МЧЖ пудратчилигида қурилган. Лойиҳа шартнома қиймати 1 миллиард 190 миллион сўмни ташкил этган.  

Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, стадионнинг том қисмининг қулаб тушишига кучли табиий офат – шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлгани аниқланган. Бунинг натижасида спорт майдончасининг том қисми зарар кўрган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган шахслар аниқланмаган. 

Ҳолат юзасидан буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.  

"Пудрат ташкилоти томонидан лойиҳага мувофиқ тиклаш ишлари амалга оширилади ва стадион тез кунларда қайта тикланиб, фойдаланишга топширилади",- дейилади хабарда.

829
0