• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 февраля 2025

Алишер Қодиров энергетика вазирлиги фаолиятига жиддий эътироз билдирди

Депутат энергетикани тушунган, тушунмаган танқид қилаётгани, тарғибот тўғри йўлга қўйилмаганини билдирди.

1103
0

"Миллий тикланиш" партияси депутати Алишер Қодиров ўз Telegram каналида Энергетика вазирлигига жиддий эътироз билдирди.  

"Бугун жамиятимизда энергетика билан боғлиқ эътироз ва тушунмовчиликлар шунчалик кўпайиб кетдики, ижтимоий тармоқ орқали соҳани тушунган ҳам, тушунмаган ҳам танқид қиляпти", - деб ёзади депутат.  

Таъкидланишича, юқоридаги ҳолатларнинг асосий сабаби Энергетика вазирлигининг тарғибот ишларини тўғри йўлга қўймагани билан боғлиқ.  

"Бугун электр энергиянинг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, "яшил энергетика"ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?",- дея қайд этган Қодиров.

1103
0