• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 7 февраля 2025

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси одамлар устига автомашинани ҳайдади — видео

Бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб қолиши натижасида жанжалашиб кетишган.

1137
0
Видеодан кадр

Тошкентда Gentra автомашинаси ҳайдовчиси бир нечта фуқароларнинг устига автомашинани бошқаргани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Унга кўра, соат тахминан 03:20 атрофида Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Тахтапул кўчасида бир неча фуқаролар ўзаро гап талашиб тортишиб қолиши натижасида жанжалашиб кетишган. Жанжал натижасида оқ Gentra автомашинаси ҳайдовчиси бир неча фуқароларнинг устига қараб автомашина бошқарган.

Ушбу жанжалда иштирок этган барча фуқаролар туман ИИБга топширилган, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1137
0