• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 26 октября 2024

Тошкент вилоятида Комил Алламжоновга суиқасд уйиштирилгани айтилди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

413
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжонов га суиқасд бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг бошқарувидаги Range Rover русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага  ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.

Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, мазкур машина ичида Комил Алламжонов бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо, Бош прокуратура хабарида бу ҳақида маълумот берилмаган.

413
0