• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 октября 2024

Қашқадарёлик тик-токер Сардор Гангстерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — видео

Аввалроқ, у қиз фарзанд кўрмаслигини, хотини қиз туғса чиқиндига ташлаб юборишини айтиб видео чиқиш қилган эди.

1225
0

Ижтимоий тармоқларда хотин қизларнинг қадр-қимматини беодоблик билан таҳқирлаган тик-токернинг видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Видеода у қиз фарзанд кўрмаслигини, агар хотини қиз фарзанд туғса, чиқиндига ташлаб юборишини маълум қилган.

Натижада кенг жамоатчилик унинг видеоси ҳақида салбий фикрларни билдириб, кўплаб норозиликка сабаб бўлди.

Шундан сўнг, тик-токер халқдан узр сўраб, видео мурожаат қилди.

"Илтимос сизлардан тиз чўкиб, кечирим сўрайман. Аллоҳ учун кечиринглар, мендек бандани",- дейди тик-токер.

Ҳолат юзасидан тик-токерга нисбатан Нишон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан ЖКнинг 140 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзгатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1225
0