• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 19 сентября 2024

Бухорода кадастр етакчи муҳандиси $3000 пора билан ушланди

У тадбиркорнинг биносидан фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, фуқародан пул талаб қилган.

900
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида Кадастрлар палатаси Қоровулбозор тумани филиали етакчи муҳандиси М.С. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, тумандаги “Бўзачи” МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркор Ж.С.га тегишли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш объекти биносини Бухоро вилояти Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтказиши ва фойдаланиши учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган. Натижада фуқаро А.Х.дан 3 000 АҚШ долларини олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

900
0