• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 11 июня 2024

ЖЧ-2026 саралаш: Бугун футбол бўйича Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши баҳс олиб боради

Сречко Катанец шогирдлари футбол бўйича жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи 6-тур доирасида Эрон МТЖга қарши майдонга тушади.

979
0
UzNews.uz

Бугун, 11 июнь куни футбол бўйича 2026 йили Шимолий Американинг 3 та давлатидаги 16 та шаҳарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичи 6-тур доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон МТЖга қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашув Эрондаги "Озодий" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалги турда Ўзбекистон МТЖ футболчилари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Туркманистон миллий терма жамоасига қарши учрашувда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

979
0