• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 10 мая 2024

Тошкентда сохта ҳужжатлар билан ўқишга киритишга уринганлар қўлга олинди

Қўлга олинганлар Қозоғистондаги университетда ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, Ўзбекистондаги олийгоҳларга киритишни ваъда қилишган.

693
0
Прокуратура департаменти

Прокуратура департаменти хабарига кўра, фуқаро А.Х. фуқаро Ж.Р.га Қозоғистондаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Тошкент шаҳридаги Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

Департаментнинг Янгиҳаёт туманида эса фуқаро Ж.И. фуқаро Д.Д.га Қозоғистондаги университетнинг 1-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Ўзбекистондаги университетлардан бирига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ходими Ф.Ш. 2 нафар фуқарони ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

693
0