• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 10 мая 2024

Тошкент вилоятида Кадастр агентлиги ходими калтакланди

Кадастр ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтда маҳаллий фуқаро томонидан калтакланган.

1135
0
Видеодан кадр

Куни кеча Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Кадастр агентлиги ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтда калтаклангани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Миллар дастурига маълумот берди.

Аниқланишича, юқорида кўрсатилган манзилда яшовчи фуқаронинг қўшниси томонидан йўл беркитилиб, девор қурилганлиги юзасидан йўлланган мурожаатни Кадастр ходими жойига чиқиб ўрганиш давомида видеотасвирдаги ҳолат юз берган.

"Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ҳолат Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида рўй бергани маълум бўлди. Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Ҳолатга албатта ҳуқуқий баҳо берилади", - дейилади Кадастр агентлиги Матбуот хизмати берган маълумотда.

1135
0