• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 27 марта 2024

Тошкентда "запчаст" бозоридаги дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилинган.

714
0

Бугун, 27 март куни соат 06:50 да Учтепа тумани Кичик Ҳалқа айланма йўли кўчасида жойлашган 2 қаватли бинолардан бирида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 06:57 да етиб борган. Ёнғин соат 07:20 да ўраб олиниб, соат 07:23 да буткул ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин натижасида 2 қаватли бинолардан бирининг тахминан 100 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Маълум қилинишича, ҳодиса натижасида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

"Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда",- дейилади хабарда.


714
0