• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 26 февраля 2024

"Права" учун "форма-083/ҳ"ни онлайн олиш имконияти яратилди

Энди 083/ҳ шаклдаги тайёр бўлган маълумотномани олиш учун тиббиёт муассасасига қайта бориш шарт бўлмайди

4550
0
autostrada.uz

My.gov.uz да 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш қулайлиги яратилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари маркази хабар бермоқда.

Эндиликда тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларнинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисида бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш учун ушбу муассасаларга қайта бориш шарт эмас.

Шунчаки, my.gov.uz орқали "Соғлиқни сақлаш" бўлимидан керакли хизматни танлаб, 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш кифоя. Маълумотнома унда кўрсатиб ўтилган муддатгача амал қилади.

Хизматдан фойдаланиш бепул ва ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди.

4550
0