• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 5 февраля 2024

“Халқлар дўстлиги” метро бекатига кириш қисмларидан бири вақтинчага ёпилади

Бекатнинг Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи томони бир ойдан кўп вақтга ёпилмоқда.

777
0
t.me/Toshkent_metropoliteni_rasmiy

Тошкент метрополитени хабарига кўра, метрополитен фаолиятини такомиллаштириш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида ер ости метро бекатларида ўрнатилган эскалаторларнинг ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганларини босқичма-босқич равишда янгиларига алмаштириш режалаштирилган.

Қайд этлишича, ушбу режавий ишларнинг биринчи босқичида “Халқлар дўстлиги” метро бекатидаги эскалаторларни замонавий турдагисига алмаштириш ишлари олиб борилади.

Шу боисдан, “Халқлар дўстлиги” метро бекатининг иккинчи вестибюли (Tashkent city мажмуасига олиб чиқувчи томон) жорий йилнинг 10 февраль санасидан бошлаб, 20 март санасига қадар ёпиқ бўлади. Шунингдек, йўловчилар учун бекатнинг биринчи вестибюли ("Халқлар дўстлиги" саройига олиб чиқувчи томон) одатий режимда иш фаолиятини олиб боради.

777
0