• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 29 января 2024

Сурхондарёдаги мактабга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхонага жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ, яроқсиз маҳсулотлардан озиқ-овқат тайёрлангани сабаб 33 нафар бола овқатдан заҳарланган эди.

672
0

Сурхондарёдаги мактаб ётоқхонасида ётувчи ўқувчилар овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Сариосиё тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатга аутсорсинг хизмати кўрсатган хусусий корхона томонидан истеъмолга яроқсиз бўлган маҳсулотлардан сифатсиз озиқ-овқат тайёрланиши оқибатида 33 нафар ўқувчи “Ўткир гастрит” аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат тезкор-тергов гуруҳи томонидан ўрганилган. Натижада мактаб ошхонасидан олинган айрим маҳсулотлар санитария меъёрлари қоидалари ва гигиена нормалари талабларига жавоб бермаслиги ҳамда ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тартиб қоидаларига риоя қилинмаганлиги, бу эса болалар ўртасида юқумли ошқозон ичак касалликлари билан касалланишига олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

672
0