• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 января 2024

Тошкент метрополитенининг "Космонавтлар" бекатида кичик ёнғин содир бўлди — видео

Метрополитен ҳолатга изоҳ берди.

954
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метронинг "Космонавтлар" бекатида ёнғин чиқди мазмунидаги хабарлар тарқалмоқда. "Тошкент метрополитени" ДУК ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 январь санаси соат 19:30 лар атрофида "Космонавтлар" метро бекатига кириб келган 40-сонли ҳаракат таркибинининг вагон электр қисмида техник носозлик ҳолати кузатилган.

Шу боисдан, йўловчилар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, йўловчилар бекатга туширилган ҳамда машинист томонидан белгиланган йўриқномага асосан, тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, носозлик бартараф этилган. Бу ҳолат йўналишдаги ҳаракат жадвалига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаган.

954
0