• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 12 декабря 2023

Ўзбекистондаги барча “метан заправкалар" ишлаш вақтига яна чеклов қўйилди

Ҳаво ҳарорати кескин пасайиши сабаб истеъмолчиларга кўпроқ газ етказиб бериш учун АГТКШларга чекловлар қўйилди.

1167
0
UzNews.uz

Бугун, 12 декабрдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан заправкалар фаолияти соат 6:00 дан соат 12:00 гача этиб белгиланди. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кескин пасайиши муносабати билан бутун мамлакат бўйича табиий ва суюлтирилган газ истеъмолининг ортиши кузатилмоқда.

"Ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамай истеъмолчиларнинг газ таъминотини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур даврда алоҳида маҳалла ва хонадонларда газ етишмовчилигининг олдини олиш мақсадида, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрайди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистондаги барча метан заправкаларга соат 6:00 дан 15:00 га қадар чеклов киритилгани ҳақида хабар бергандик.

1167
0