• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 28 ноября 2023

Пойтахтга турп дея олиб кирилган автомашина ичидан 327 млн сўмлик пиротехника воситалари аниқланди

Транспорт воситасида 279 дона салют ва 459 минг дона петарда борлиги маълум бўлган.

838
0

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси тезкор тузилмалари томонидан ДХХ ва ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда салкам 460 минг дона салют ва петардаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.

Аввалдан кузатувга олинган шахс бошқарувида Фарғона водийсидан пойтахт ҳудудига кириб келган Isuzu русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб текширилган.

Автомашина юкхонасидаги турп солинган қоплар ортига яширилган қутилар божхона ходимларининг диққатини тортган.

Ушбу қутилар холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичида 279 дона салют ва 459 минг дона петарда борлиги аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати 327 млн сўмдан ошган.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

838
0