• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 1 ноября 2023

Эммануэль Макрон Ўзбекистонга келди — фото

Франция президенти Эммануэль Макрон расмий ташриф билан Самарқандга етиб келди.

312
0

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади, уларда Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Савдо-иқтисодиёт, инновация, инвестиция ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари эътибор марказида бўлади.

Ўзбекистон ва Франция раҳбарлари икки мамлакатнинг етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари иштирокидаги қўшма бизнес форуми ишида ҳам иштирок этадилар.

Саммит якунида бир қатор ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар ҳамда савдо-инвестициявий келишувлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.

312
0