Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ярим финалда Шимолий Корея Олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да “Linping” стадионида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе шогирдлари чорак финалда Саудия Арабистонни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб ушбу босқичга етиб келганди.