• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 августа 2023

Фарғонадаги корхонада чангдан брикетлар ишлаб чиқарилмоқда

Қайд этилишича, текстил корхонасида ҳосил бўлган чанг-газлари атмосферага чиқариб юборилмайди.

713
0
eco.gov.uz

Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Global Textile Infinity тўқимачилик корхонасида чангдан брикетлар ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, корхонага ўрнатилган замонавий ва энг сўнгги технологиялар чанг-газларни атмосферага чиқариб юбормасдан, махсус қурилмаларда ушлаб қолади. Тўпланган чанг қайта ишланиб, брикет қилинади. Натижада, корхонанинг экологияга бўлган таъсири ҳам камаяди.

Корхонанинг том қисмида ҳосил бўлган ёмғир ва қор сувлари шунчаки оқизиб юборилмайди, балки махсус идишларда тўпланади ва тўпланган сув фильтрдан ўтказилгандан сўнг ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари ва дарахтларни суғоришга сарфланади.

Маълумот учун, корхонада энг яхши ип-калава, кулранг ва бўялган трикотаж матоларни ишлаб чиқариш билан бирга пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни йўлга қўйилган.

713
0