• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 августа 2023

Метан “заправка”ларда нарх ошмаган, ишлашига чеклов ҳам киритилмаган — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги тармоқларда тарқалаётган “заправка”лардаги навбатларга муносабат билдирди.

409
0
Видеодан кадр

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда метан “заправка”ларда навбатнинг узайиб бораётгани, бунга бир қатор метан “заправка”ларнинг ёпиқлиги сабаб бўлаётгани, мазкур вазият метан нархининг ошишидан дарак бўлиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди. Энергетика вазирлиги мазкур ҳолатларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, барча метан “заправка”ларга август ойи учун ҳам уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган. Ҳеч қандай чеклов киритилмаган.

“Қайсидир метан “заправка” ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган бўлса, демак, бу қандайдир техник сабаблар ёки бошқа бир омил туфайли бўлиши мумкин. Шунингдек, аввал таъкидлаганимиздек, метан “заправка”ларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ. Агар “заправка”ларда газ нархининг асоссиз оширилиши ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 1159 рақамли “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилинг”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, аҳоли ва бошқа тоифадаги истеъмолчилар қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланган муддатларда табиий газ нархининг оширилиши ҳақида аввалдан огоҳлантирилади.

409
0