Фарғона вилоятида мактаб битирувчиси каналда чўкиб кетди. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 25 май куни куннинг иккинчи ярмида содир бўлган. Қўштепа туманидаги мактабларнинг бирининг битирувчилари “Пахтакор” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтадиган Катта Фарғона каналига чўмилиш мақсадида борган. Улардан бири эса чўмилиш вақтида сувдан қайтиб чиқмаган.
Воқеа жойига зудлик билан ФВБнинг махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гуруҳи етиб келган. Ҳозирда ходимлар воқеа жойида қидирув ишларини амалга оширмоқда.